Muallif Mavzu: ҚАЛБИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙСИЗ!  (Read 946 times)

Yulchi

  • Newbie
  • *
  • Post: 2
    • View Profile
ҚАЛБИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙСИЗ!
« on: September 06, 2016, 12:17:23 AM »
ҚАЛБИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙСИЗ!
(Ушбу шеър Муҳтарам юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг
Ёрқин хотираларига бағишланади!)

Юртим йўлбошчиси, Сарбон эдингиз,
Миллионлаб дилларни хушнуд этдингиз.
Бугун келиб эй воҳ ташлаб кетдингиз,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Ватан келажагин куну-тун уйлаб,
Ҳар гўша, манзилга бордингиз бўйлаб.
Минглаб давраларда чарчамай сўйлаб,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Ёш авлодга доим қанот бўлдингиз,
Уларни ўйлабсиз сабот бўлдингиз.
Ғалабасин кўрганда дилдан кулдингиз,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Сизга аждодлардан меърос қаътият,
Ҳеч кимда йўқ сиздаги ажойиб сифат.
Дилингиз поклиги яна бир жиҳат,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Юрагингиз доимо юртим деб урди,
Сўронли йилларда  у сергак турди.
Аждодлар орзусин авлодлар кўрди,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Жаҳон майдонида порлаган қуёш,
Ўғлонлари зафардан қилдилар кўз-ёш.
Таъзим қилар сизга миллион кекса-ёш,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Ватанга чин бахтни йўллаган инсон,
Отамдек эдингиз дил йиғлар чунон.
Сийратингиз кетмас дилдан ҳеч қачон,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Яратган ҳиммати берилган тақдир,
Хизматингиз ила келажак нақддир.
Ёшларнинг қалбида шижоат ахддир,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Миллионлаб юраклар бугунда вайрон,
Табиат ҳам бунга бўлмоқда ҳайрон.
Нола қилар ҳаттоки тоғдаги жайрон,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Раҳматлар айтамиз охират қадар,
Миллатга бўлдингиз чин асл-падар.
Минг аср ўтсада қолгай бу хабар,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Кўнгилга кирмоқлик энг олий шараф,
Халқимиз доимо бўлди сиз тараф.
Хотирангиз абадий тарихий садаф,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Ҳар айтган сўзингиз маънога бисёр,
Миллатнинг дилида бордир ғурур-ор.
Сизсиз нола қилар самодаги сор,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Иқтисоду-сиёсат чин билимдони,
Мамлакат ғамхўри эдингиз жони.
Безадингиз бахтла унинг ҳар они,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Халқ томон талпиниб юрдингиз ҳар дам,
Қувонч-шодлигингиз кўрдингиз бахам.
Миллионлар ичида барибир сиз кам,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Фану-Маданиятга бердингиз мадад,
Аждодлар руҳлари шоддур беадад.
Мустаҳкам қилдингиз чегара-сарҳад,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Бўлдингиз бизларга раҳнамо ота,
Неъматлар яратиб дедингиз тот-а.
Сизсиз йиғламоқда сўз ила нота,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Кўзларимдан оқар ёшлар шошқатор,
Қурган йўлларингиз сизнида кутар.
Руҳингиз  умрбод биз билан утар,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Елканггизда бор эди икки фаришта,
Қўллаб турар эди сизни ҳар ишда,
Жойингизни қилсин Оллоҳ беҳиштда,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!

Нигоҳингиз ҳар лаҳза кўзим намоён,
Қилар Йўлчи болангиз дили ғалаён,
Бизни ташлаб кетдингиз отажон қаён,
Қалбимизда бир умр мангу яшайсиз!








Йўлчи РЎЗИЕВ         “Сеҳрли Сўз Соҳиби” номинацияси ғолиби!

Соат 23:55 / 04. 09. 2016  й. Тошкент шаҳри.